Сил ўчоғида эпидемиологик текширув

Бемор яшайдиган хонадонда алоқадагиларни аниқлаш ва уйда инфексия назорати бўйича тавсиялар.

Сил ўчоғида эпидемиологик текширув
  • Текширув нархиАниқлаштирилади
  • Текширув вақти—
  • БўлимТашкилий-услубий ва эпидемиологик назорат бўлими

Хизмат ҳақида

Янги сил ҳолати аниқланганда тиббиёт ходимлари бемор яшайдиган хонадонга боради. Бемор билан бирга яшовчи ва яқин алоқада бўлганлар рўйхати тузилади ва улар текширувга таклиф қилинади.

Оилага хоналарни шамоллатиш, беморнинг алоҳида идиш-товоқ ва хонадан фойдаланиши, балғамни хавфсиз йўқ қилиш ва ниқоб тақиш бўйича амалий тавсиялар берилади.

Текширув санитария-эпидемиология хизмати билан ҳамкорликда ўтказилади.