Янгилик29.09.2026, 09:00Муаллиф: 1-сонли фтизиатрия диспансери

1-сонли фтизиатрия диспансери1кўришлар

Силнинг олдини олиш: ҳар куни амал қилинадиган оддий қоидалар

Хонани шамоллатиш, йўталганда оғизни ёпиш ва яқинларни ўз вақтида текшириш касаллик тарқалишини тўхтатади.

Сил ҳаво орқали юқади: ўпка сили билан оғриган бемор йўталганда, аксирганда ёки гапирганда қўзғатувчи ҳавога тарқалади. Яхши шамоллатилмайдиган ёпиқ хонада юқиш хавфи айниқса юқори.

Касаллик тарқалишининг олдини олиш учун:
— хоналарни кунига бир неча марта шамоллатинг, қуёш нури тушишига имкон беринг;
— йўталганда ва аксирганда оғиз ва бурунни рўмолча ёки тирсак билан ёпинг;
— бемор даволанишнинг дастлабки босқичида тиббий ниқоб тақиб юрсин ва иложи бўлса алоҳида хонада яшасин;
— оилада сил аниқланса, барча яқинлар, шу жумладан болалар, текширувдан ўцин;
— чекишни ташланг, тўғри овқатланинг, қандли диабет ва бошқа сурункали касалликларни назоратда тутинг.

Бемор тўғри даволанишни бошлаганидан кейин унинг юқумлилиги тез пасаяди. Шунинг учун оила аъзоларини ҳимоя қилишнинг энг ишончли йўли — беморнинг ўз вақтида ва тўлиқ даволаниши.

Инфексия юққан, аммо касал бўлмаган кишиларга шифокор профилактик даволашни тавсия қилиши мумкин. У касаллик ривожланиш хавфини сезиларли камайтиради.

Изоҳлар

Фикрингизни қолдиринг. Изоҳлар модератор тасдиқлагандан кейин чиқади.

Изоҳ ёзиш

0 / 1000

Телефон рақами, манзил ва шахсий маълумотларни ёзманг. Ҳақоратли изоҳлар эълон қилинмайди.