Қон ва сийдик таҳлиллари

Умумий ва биохимик таҳлиллар: даволашни хавфсиз олиб бориш учун назорат.

Қон ва сийдик таҳлиллари
  • Текширув нархиАниқлаштирилади
  • Текширув вақти—
  • БўлимКлиник-диагностик лаборатория

Хизмат ҳақида

Даволашни бошлашдан олдин ва даволаниш давомида қон ва сийдикнинг умумий таҳлили, жигар ва буйрак фаолияти кўрсаткичлари ҳамда қондаги қанд миқдори текширилади. Сил дорилари жигарга таъсир қилиши мумкин, қандли диабет эса сил кечишини оғирлаштиради.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра сил билан оғриган барча беморларга ОИВ тести таклиф этилади: бу тўғри даволашни танлаш учун муҳим.

Қон таҳлили эрталаб, оч қоринга топширилади.