
- Текширув нархиАниқлаштирилади
- Текширув вақти—
- БўлимКлиник-диагностик лаборатория
Хизмат ҳақида
Балғам микроскопияси сил қўзғатувчисини аниқлашнинг оддий ва кенг қўлланиладиган усули. Таҳлил ташхис қўйишда ва даволаниш давомида — дорилар қанчалик самара бераётганини кузатиш учун бажарилади.
Намуна эрталаб, нонуштадан олдин топширилади. Оғизни сув билан чайинг, бир неча марта чуқур нафас олиб, кўкракдан йўталинг ва балғамни идишга тупуринг. Сўлак таҳлил учун яроқсиз.
Шифокор одатда бир нечта намуна топширишни сўрайди: бу касалликни аниқлаш эҳтимолини оширади.
