Ташкилий-услубий ва эпидемиологик назорат бўлими

Туманларда силни эрта аниқлаш ишларини мувофиқлаштириш, сил ўчоқларини кузатиш ва бирламчи бўғинга услубий ёрдам.

Ташкилий-услубий ва эпидемиологик назорат бўлими

Бўлим ҳақида

Бўлим диспансерга бириктирилган туманларда силга қарши ишларни мувофиқлаштиради: оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктларида хавф гуруҳларини текшириш, силга шубҳа бўлганларни ўз вақтида йўналтириш ва уйда даволанаётган беморларнинг назорат остида дори қабул қилишини ташкил этади.

Янги сил ҳолати аниқланганда беморнинг яшаш жойида эпидемиологик текширув ўтказилади: бемор билан алоқада бўлганлар рўйхати тузилади, улар текширувга таклиф қилинади, оилага уйда инфексия назорати бўйича тавсиялар берилади. Бу ишлар санитария-эпидемиология хизмати билан ҳамкорликда олиб борилади.

Бўлим беморлар ҳисобини юритади, даволаш натижаларини таҳлил қилади ва бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари учун семинарлар ташкил этади.

Хизматлар

Хизматлар